2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.
19.11.2017 Турфа олам Курилган: 3864
Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакиласи, 20 ёшли "Тиббиёт олийгоҳи" талабаси Мануши Чхилларга насиб қилди. Мазкур танловда иккинчи ва учинчи поғоналар Мексика вакиласи Андреа Меса ҳамда англиялик Стефани Ҳилларга насиб қилди.
Жорий йилда ушбу танловда дунёнинг 118 давлати "тож"ни қўлга киритиш учун иштирок этишди. Ундан ташқари Арманистон, Сенегал, Ироқ ва Лаос давлатлари гўзаллик танловида ўз вакилалари билан илк маротаба қатнашди.