Реклама

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

28.11.2017 Турфа олам Курилган: 8645
Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Улуғбекхон Мақсумов билан sputnik нашри суҳбат ўтказди.  

Улуғбекхон Мақсумов ҳозирда Дубайда зирҳли автомобиллар ишлаб чиқарувчи «INKAS» компаниясининг эгаси ҳисобланади. У 11 йилдан буён БААда тадбиркорлик билан шуғулланиб келади.

Фарғона давлат университетида таҳсил олган тадбиркор Ўзбекистонда автомобиль савдоси билан шуғулланувчи компанияларнинг бирида иш юритувчи вазифасида иш бошлаган. Машина ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ бўйича бой тажриба тўплаб 2006 йилда турист сифатида БААга келган ва ўзи ҳам ушбу мамлакатда бизнесда омадини синаб кўришга қарор қилган.

«INKAS» компаниясининг автомобиллари қурол-аслаҳа кўргазмаларида тез-тез иштирок этади. Бу йили INKAS тижорий мақсадларда бир нечта янги авторусум ишлаб чиқарди. INKAS TITAN зирҳли автомобили мутахассисларнинг юксак баҳосига сазовор бўлди. У Африка давлатларида махсус вазифаларни бажармоқда.

INKAS компанияси йилига ўртача 800та автомобиль ишлаб чиқаради. Компания ўз маҳсулотларини Ироқ, Афғонистон, Саудия Арабистони, Миср, Яман ва бошқа бир қатор Африка давлатларига экспорт қилади.

Компания етакчиси Улуғбекхон Мақсумов автомобиллар тўплашга қизиқади. Унинг шахсий автопарки 25та автомобилдан таркиб топган ва булар Bentley, Tesla, Ferrari, “Волга” ва ҳаттоки “Лада Победа” автомобилларидир.

 

Шунингдек, суҳбат давомида Улуғбекхон Мақсумов Ўзбекистон президенти учун зирҳли автомобиль ишлаб чиқаришга тайёрлигини ва буни у ўзи учун шараф деб билишини ҳам айтиб ўтган.



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved