Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Нью Йоркда бедарак йўқолган ўзбекистонлик 55 кундан сўнг топилди. Нима? Қачон? Қаерда? Батафсил!

28.09.2017 Янгиликлар Курилган: 14982
Нью Йоркда бедарак йўқолган ўзбекистонлик 55 кундан сўнг топилди. Нима? Қачон? Қаерда? Батафсил!

Hozirchashu.com - Жорий йилнинг 3-август санасида Тошкент - Нью Йорк йўналиши бўйича АҚШга келган, 1958 й.т. Собиржон Ахмедов Нью Йоркга келган куни бедарак йўқолди. Бу ҳақида сайтимизда аввал хабар бериб ўтган эдик.

С.Ахмедовни "катта олма" шаҳрида бедарак йўқолганлиги АҚШдаги ўзбекистонликларни бефарқ қолдирмади. Нью Йорк полицияси билан биргаликда бир қатор кўнгиллилар Манҳаттан кўчалари бўйлаб қидирув ишларини бошлаб юборди (манба). Шаҳар кўчаларида С.Ахмедов "ҚИДИРИЛМОҚДА" каби эълонларга кўз ҳам ўрганиб қолди. Сабаби ўзбекистонликнинг бедарак кетганлигига оз жмас кўп эмас деярли икки ой вақт ўтди. Одамлар орасида "Одам савдоси", "Қуллик", "Ақлдан озиш" каби бир қатор тахминлар ҳам болалай бошлади. Хўш нима бўлган экан. С.Ахмедовнинг бедарак йўқолганлиги ҳақида сайтимизга келаётган саволлар эса ҳамон жавобсиз қолмоқда....

27 сентябр, тушлик вақтида Собиржон Ахмедовни шаҳар касалхоналарининг бирида эканлиги ҳақидаги хабар қисқа муддат ичида одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. Лекин яна бир савол, касалхонада бўлса нега энди маълум бўлди? Қачон касалхонага тушган? 55 кун қаерда эди. Нега йўқолган кундан сўнг ҳуддуддаги касалхоналар суриштирилганда бирор маълумот йўқ эди. Шу ва шу каби саволлар ҳам жавобсиз қолар эди. Биз юқоридаги саволларга жавоб топиш мақсадида касалхонага йўл олдик... 

НИМА? ҚАЧОН? ҚАЕРДА? 55 кун "отмаган тонг....."!  

Касалхонада шифокорлар билан шахсан суҳбатлашиб воқеага бир оз ойдинлик киритдим; 

6 август (якшанба С.Ахмедов 3 август куни бедарак йўқолган) куни касалхона яқинидан ўтувчи йўл четида беҳуш ётган инсон ҳақида хабар келиб тушади. Тез ёрдам машинасида бош суяк қисми жароҳати. Чап елка ва чап қовурғаларнинг ёпиқ синиши жароҳати билан "номаълум шахс" касалхонага олиб келинади. Шифокорларнинг сай ҳаракати билан жарроҳлик амалиёти мувафақиятли ўтади. Аммо бемор ҳали ҳануз ўзига келгани йўқ.

35-40 кунлардан сўнг бемор кома ҳолатидан ўзига келади. Аммо вазиятни тушунтиришга ва ўзи ҳақида маълумот беришга ожизлик қилади. (ҳолсизлик ва тил билмаслик сабаб бўлиши мумкин). Бемор касалхонада даволанишда давом этади. 27 сентябр куни исм фамилиясини қоғозда ёзиб беради. Ҳамширанинг ушбу ёзувда нима ёзилганлиги ҳаттоки хаёлига ҳам келмайди.

Маҳаллий америкалик ҳамшира кирил ёзувидаги нотаниш ҳарфлар унинг яқинларини топиш учун "калит" бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қила бошлайди ва ёзувни "google" қидирув тизмида текшириб кўради. "Ахмедов Собир".... ! Қидирув тизимида пайдо бўлган ёзувлар тушунарсиз бўлсада у ердаги суратлар ҳамширага таниш эди. Ёзувларни "онлайн" инглиз тилига ўгиради ва С. Ахмедовни яқинлари қидираётгани ҳақида тушунади ва шундан сўнг шаҳар полициясига хабар беради.  Ана шу тарқиқасида С. Ахмедовнинг АҚШдаги яқинлари ҳам унинг шифохонада эканлигидан хабар топади. Яқинлари учун 55 кундан сўнг "тонг отгандек" бўлган бўлши табиий ҳол. 

С.Ахмедов йўл транспорт ҳодисаси сабабли жароҳат олган бўлиши мумкинлигини шифокор тахмин қилди. 

3 августь куни Манҳаттаннинг қуйи қисмида бедарак йўқолган С.Ахмедов 6 август куни Манхаттаннинг юқори ғарбий 110 кўчаси яқинидан шифохонага олиб келинган. Йўқолган нуқтадан касалхонага олиб келинган нуқталар ўртасидаги масофа деярли 15 км ни ташкил этади. (Балки адашиб қолган бўлса 3 кун ичида йўл қидириб 15км масофани босиб ўтган бўлиши мумкин. Бу бизнинг тахмин.)

А нуқта йўқолган жой. В нуқта касалхонага олиб кетилган ҳудуд (ҳудудлар берилган ва мавжуд маълумотлар асосида белгиланди)

С.Ахмедов қандай қилиб шаҳарнинг бу нуқтасига келиб қолганлиги ҳақида эслай олмайди. Ҳозирда унинг аҳволи анча яхши. Касалхонада даволанишда давом этади. Шифокорлар кейинги ҳафтада кичик жарроҳлик амалиётини амалга олишириши ҳақида айтиб ўтди. С.Ахмедов тахминларга кўра 25-30 кундан сўнг касалхонадан чиқарилиши ҳақида ҳам тахмин аралаш бизга маълум қилди. 

С.Ахмедовнинг фарзанди ҳам бугун отасининг ёнида. Унинг тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Касалхона ҳамшираси Айеша Ариф. Мана шу ҳамширанинг зийраклиги ва ўзгалар тақдирига бефарқ эмаслигига фақат ва фақат офарин дейиш керак.

(яна бир кичик маълумот, хамшира қўлидаги қоғозлар гугл тизимидан принтерда чиқарилган. Ушбу суратлар бизнинг сайтимиздан олинганлиги ва ҳамширада бошқа бир қатор кўнгиллиларнинг суратлари борлиги бизни суюнтирди. Бунга бошқа гувоҳлар ҳам бор Ватандошимиз тақдирига бефарқ бўлмаган кўнгиллилар ҳизмати оз бўлсада С.Ахмедовни яқинлари бағрига қайтаришга хизмат қилди. Бу шунчаки маълумот ўрнида. тўғри тушинишингизни сўраймиз. Сабаби С.Ахмедов бедарак йўқолган кунида биринчилардан бўлиб маълумотларни ва суратларни интернет тизимига жойлаганимиз яқинларининг айримларини "ғашини" келтирган эди. Ушбу воқеа кўпчилик учун бир ўзига хос дарс бўлди. Бегона юрт бегона одамлар орасига келаётган яқинларимиз тақдирига бир оз эътиборли бўлайлик. "Жаноб Франклин" эса... бир оз кутиб турар...!)



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved